

Усман Дембеле немис жамоасини тарк этмоқчи ва бу ниятидлан қайтмоқчи эмас.
Аввалига у жамоа машғулотига ташриф буюрмади, кейин эса клуб вакиллари қўнғироқларига жавоб беришни истамади, ва қўшимчасига клубнинг Instagram тармоғидаги саҳифасини тарк этди. Ҳали жамоани тарк этиб улгурмаган Усмон "Боруссия" билан боғлиқ барча алоқаларини узиб ташламоқда.
Аввалроқ, немислар "Барселона"га, каталонияликлар футболчи учун 100 миллион евродан кўпроқ сумма таклиф қилса ҳам, рад жавобини берганди.



