

"Мен бу инсонга ҳеч қачон етарли даражада миннатдорлик билдира олмайман. У менга жуда кўп нарсаларни ўргатди ва ундан мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман. Омад, умид қиламан биз яна учрашамиз, дўстим", – дея Алли ўзининг Твиттердаги саҳифасида пост қолдирди.
Аргентиналик мутахассис ўрнини, "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Реал", "Интер", "Порту" жамоаларида ишлаган Жозе Моуриньо эгаллади.



