Деле Алли Лондон қайси дербисини афзал кўради?

“Шпорлар” ярим ҳимоячиси Лондон дербилари ҳақида гапирди.

“Арсенал” билан дерби муҳим, аммо шахсан мен учун “Челси”га қарши баҳслар аҳамиятлироқ. “Челси” — бизнинг асосий рақибимиз. Мухлислар “Арсенал” билан дербини яхши кўради. Аммо менинг қарашларим бироз бошқача. Бундай дуэллардаги голлар эса одамга ўзагача лаззат бағишлайди”, — дейди Деле Алли.


Манба: Sky Sports