Дель Пьеро: "Влахович менга қараганда узунроқ ва йирикроқ, аммо менчалик чиройли эмас"

Alisher
4 апр 2022
"Ювентус" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро Турин клуби форварди Душан Влаховичнинг ўйини ҳақида гапирди.

"Влахович бу Влахович. У менда кўра узунроқ ва йирикроқ, аммо менчалик чиройли эмас.

У бошқа услубдаги ҳужумчи. Ажойиб снайпер, ўйиннинг бошқа барча жиҳатларида зўр. Унга фаолиятида омад тилайман", - дейди Дель Пьеро.

Влахович жорий мавсум А Серия доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 3та ассист қайд этди. 22 ёшли серб қишки трансфер ойнасида "Фиорентина"дан "Ювентус"га ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia