UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  4 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  17 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

Де юре — сайлов тугади. Де факто — очиқланиши керак бўлган масалалар ҳали ҳам бор Янгиликлар

Де юре — сайлов тугади. Де факто — очиқланиши керак бўлган масалалар ҳали ҳам бор

Тўғриси, адашиб кетдим.

Умид Аҳмаджоновдан умид қилаётганлар кўп. Ёш, сочига оқ тушиб улгурмаган, бунга қадар олимпия ҳаракати билан боғлиқ лавозимларда ишлаган кадр. Спортдан узоқда эмас, ишларига омад. Аммо саволим бор: Аҳмаджонов президентлиги қандай бўлади?

Янги президентда Мираброр Усмоновники каби ваколатлар бўладими? Айтмоқчи бўлганим, бунга қадар ҳамма бир кишининг оғзига қараб турган. Энди-чи? Клуб раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва журналистлар фикри ташкилот учун аҳамиятли бўлса яхши. Ундай бўлмаса-чи?

Умид Аҳмаджоновнинг футболга кириб келиши Бобур Шодиев билан боғлиқ. Шодиев ЎФФ ижроқўмининг аъзоси ва “Пахтакор” президенти. Бунгача Аҳмаджонов шу клубда вице-президент эди. Демак, Шодиевнинг фикри ташкилот учун, ҳеч бўлмаганда, президент учун жуда муҳим, тўғрими? Мираброр Усмоновнинг роли бироз бошқачароқ эди. Демак, биринчи ўзгариш бор. Яхши ёки ёмон деган хулоса ҳозир керак эмас, чунки тизим қандай ишлашини ҳеч ким билмайди.

Танганинг иккинчи томонида Очилбой Раматов бор. “Локомотив”нинг оёққа туришида ва мамлакатнинг энг яхши клубларидан бирига айланишида катта роль ўйнаган инсон. Унинг мамлакат Бош вазирига биринчи вице экани инобатга олинса, мавқе жиҳатдан Умид Аҳмаджоновдан анча катта. Ташкилот ичида эса бунинг акси. Бунда асосий сўз кимники бўлади: Аҳмаджоновникими ёки Раматовники?

Келинг, масалани ижобий томондан ҳам баҳолаб кўрамиз. Бунгача фақат бир кишининг айтгани билан иш қилинган бўлса, энди маслаҳатлашиши мумкин бўлган камида уч киши бор: Шодиев, Раматов, Аҳмаджонов. Умид қиламанки, бу сўз эркинлиги мавжуд бўлган, шаффофлик ва профессионалиги бор ташкилот учун дастлабки қадам. Ва албатта, бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Бунгача барча савол фақат битта инсонга эди. Ҳозир эса уч киши ўртасида айланиб қолишимиз катта эҳтимол.

ИИБ бошлиғи Пўлат Бобожонов, ЎзДЖТИ ректори Шоакрам Исроиловнинг вице бўлгани тушунарли. Бундан 4 йил аввал Усмоновнинг ўзи ёрдамчиларини ўқиб эшиттирганида ҳам бу кабилар бор эди. Футбол учрашувларида энг биринчи талаб — хавфсизлик, демак, соҳанинг энг катта одами керак.

Бироқ бошқа томони ҳам бор. Усмонов ўз вицеларини ўқиганида Асқар Толибжонов ва Сардор Раҳматуллаев ҳам қатордан кам бўлмаганди. Улар ҳозир аросатда. На ишдан кетгани борасида хабар бор ва на жойида қолгани. Де юре ҳеч ким ишдан кетмади. Умид Аҳмаджонов ўзининг биринчи йиғилишида уларни қайта таништириши — биринчи вариант. Иккинчиси, ҳеч қандай таништирув бўлмайди ва ҳаммаси келган жойидан давом этади, яъни, эски қаҳрамонлари билан.

Раҳматуллаевнинг ўрнини Очилбой Раматов эгаллаб бўлди. Балки биринчи лавозими — бош котиблик учун керак бўлиб қолиши катта эҳтимол. Терма жамоалар сўзига эса Асқар Толибжонов номи қўшиб эсланади, тўғрими?

Хуллас, шунақа гаплар. Айтмоқчи бўлганим, сайлов ўтиб, ҳаммаси тугагани йўқ. Энди янги цикл бошланди. Биз Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФдаги илк йиғилишини кутамиз. Янги раҳбарларнинг барчасидан яхшисини умид қилганим ва уларни ҳурмат қилганим ҳолда айтаманки, эскилар ва янгиларнинг алмашиши ўртасида барибир эскилик сарқити кўринди. Номзод сайлов куни кўрсатилди ва унга ҳамма бир овоздан қўл кўтарди. Бунда янги президентга эътироз йўқ, шунчаки унинг номи нима сабабдан яширилгани тушунарсиз. Аслида бунга эски раҳбарият жавоб бериши керак, янгиси эса келган кунидан буёғига жавоб беради.

Хулоса(м). Мухлислар ва журналистлар умиди ҳам янгидек бўлиши учун, биз фақат янгиларни кўришимиз керак. Эскиларни эса таниймиз, биламиз. Ҳурматни сақлаб қолишимиз учун, улар аввал ўзларини ва кейин қолганларни ҳурмат қилиб, янгиларга ишонч билдиришлари ва жой бўшатишлари чиройли иш бўларди. Ахир вақтида кета олиш ҳам бир санъат...  


Муаллиф :
Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика