Де Йонг: "Хави ўйинларда ташаббусни қўлга олишни ёқтиради"

Aziz Tukhtamuradov
11 фев 2022
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг бош мураббий Хави ҳақидаги фикрларини билдирди"

"Хави - ўйинларда ташаббусга эга бўлишни ёқтирадиган мураббий. 

У биз кўпроқ тўпга эгалик қилишимизни, вазиятлар яратишимизни ва рақибдан устунлик қилишимиз учун юқори прессинг уюштиришимизни истайди. Шунингдек, у совринлар ютишни ҳам хоҳлайди. 

Хави ўзи истаганидек жамоани шакллантирмоқда. Биз кучаймоқдамиз, аммо ҳали бу жараён давом этмоқда. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз", - деди де Йонг. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo