Де Йонг ва Педри қанча муддатга сафдан чиққани маълум

Khoja
5 мар 2024, 08:05
“Барселона” етакчилари Френки де Йонг ва Педри жамоасига маълум муддат ёрдам бермайди.

"Барселона" ярим ҳимоячилари "Атлетик"га қарши ўйинда (0:0) жароҳат олди. Педрида сон мушаклари шикастланиши аниқланган бўлса, де Йонгда тизза пайлари чўзилиши кузатилган.

АS хабарига кўра, нидерландиялик ўйинчи 3-4 ҳафтага, испаниялик футболчи эса 5-6 ҳафтага сафдан чиққан.

Френки 21 апрель куни “Реал Мадрид”га қарши учрашувга тайёр бўлади, бироқ Педрининг қайтиши сўроқ остида қолмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: AS