Де Хеа сэйвлар кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижа қайд этмоқда

Mirjalol Normatov
10 май 2023
"Манчестер Юнайтед" посбони Давид де Хеа ушбу мавсум АПЛда зарбаларни қайтариш бобида энг ёмон натижалардан бирини қайд этмоқда.

Манкунианликлар дарвозабони постига йўлланган 68 фоиз зарбани қайтарган. Фақатгина икки дарвозабон ундан кўра ёмонроқ натижа қайд этишмоқда - "Саутгемптон" дарвозабонлари Гэвин Базуну ва Алекс Маккарти.

Аммо испаниялик кипер ушбу мавсумда қуруқ ўйинлар ўтказиш бўйича энг яхши натижани қайд этиб турибди - 15та.

Давид де Хеа ушбу мавсумда АПЛнинг 34 ўйинида иштирок этиб, 41 бора гол ўтказиб юборди. Унинг клуби билан шартномаси ёзда якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal