Де Хеа: "МЮдаги ҳамма ғалабага чанқоқ"
04 янв 2023 14:45
Янгиликлар
Де Хеа: "МЮдаги ҳамма ғалабага чанқоқ"
Де Хеа "Манчестер Юнайтед"нинг "Борнмут" устидан қозонилган ғалабаси (3:0) ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа Англия чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Борнмут" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
"Биз яхши ўйнадик, жарима зарбасидан гол урдик ва иккинчи тайм бошида ўйинни назорат қилдик.
Тўғри, иккинчи тўпдан сўнг уларда хавфли ҳужумлар юзага келди, лекин мен жамоамизни голдан сақлаб қолишга муваффақ бўлдим.
Биз уч очко олдик, кийиниш хонасида ҳамма ғалабага чанқоқ эканлиги кўринмоқда".
"Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонди ва 35 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар