Де Хеа: "Испания кетма-кет учинчи марта Европа чемпиони бўлмоқчи"
07 июн 2016 01:05
Янгиликлар
Де Хеа: "Испания кетма-кет учинчи марта Европа чемпиони бўлмоқчи"
Испания терма жамоаси ҳамда "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа Европа чемпионати олдидан ўз фикрлари билдирди.
"Европа чемпионатига шахсан мен жуда яхши кайфиятда боряпман. Ушбу мусобақада Испания терма жамоасининг бош мақсади яна чўққини забт этишдан иборат. Биз учинчи маротаба кетма-кет Европа чемпиони деган номга эга чиқмоқчимиз. Якуний таркибдан ўрин олган барча футболчилар қатори мен ҳам асосий таркибга киришни истайман. Висенте Дель Боскенинг ҳар қандай қарорини тўғри қабул қилишга тайёрман. Икер бутун умр сардор бўлиб келган. Аввал "Реал"да, кейин терма жамоа сардор сифатида ҳаракат қилган. Касильясни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Футболда у барча чўққиларни забт этди. Икер ёш ўсиб келаётган авлодга ҳақиқий намуна. Мени Касильяс билан муносабатим жуда яхши. Бу фикрларни Рамос ҳақида ҳам айтишим мумкин", - дейди Де Хеа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар