Де Хеа фаолиятини якунлаши мумкин

Mirjalol Normatov
22 сен 2023
Дарвозабон Давид де Хеа фаолиятини якунлаши мумкин.

"The Guardian" хабарига кўра, агарда катта клублардан бири жамоасида асосий таркиб ваъда қилинмаса, 32 ёшли испаниялик кипер фаолиятини якунлаши мумкин. Олдинроқ "Манчестер Юнайтед"нинг кипери Саудия Арабистони ва Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган таклифга рад жавоб берган ва пул унинг асосий мақсади эмаслигини айтганди.

Айни дамда де Хеа бошқа кучли бешлик чемпионатларининг топ-клубларидан таклифлар кутмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian