Де Брюйне ёшлигида қайси жамоа ва футболчиларга мухлислик қилганини ошкор қилди

Aslanov Jasurbek
12 мар 2019, 22:51
“Манчестер Сити” яримҳимячиси Кевин де Бруйне болалигида “Ливерпуль” клубига бефарқ бўлмаганини билдирди.

“Ёшлигимда “Ливерпуль” жамоасига мухлислик қилар эдим. Оиламиздагиларнинг барчаси “қизиллар”ни қўллаб-қувватлагани учун, мен ҳам уларга қўшилгандим. Менга кўпроқ Майкл Оуэн ёқар эди. Сабаби, мен у каби паст бўйли ва чаққон бўлганман. Ҳар сафар ўзимни у билан солиштирардим. Яна Зидан ва Роналдиньонинг юқори техникавий ўйинлари хуш келганди.” – дейди 27 ёшли яримҳимоячи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: goal.com