UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Про лига. "Бухоро" — "Дўстлик" 1:1 (ЖОНЛИ ЭФИР)  2 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 15:31Про лига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 1:1 (ЖОНЛИ ЭФИР)  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  10 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  26 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  29 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  23 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  22 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  4 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  4

Де Брюйне Бурунди терма жамоасида ўйнаши мумкин эди? Аа? Янгиликлар

Де Брюйне Бурунди терма жамоасида ўйнаши мумкин эди? Аа?

Параллель оламдан сюжет.

Тушуниш керак бўлган факт: "Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси юлдузи Кевин Де Брюйне Бурунди терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин эди.


Сабаби оддий: Де Брюйненинг онаси Бурундидан

Кевин Гентнинг курорт тумани бўлган Дронгенда туғилган. Онаси Анн Каллан эса Англияга кўчиб келгунга қадар Бурундида улғайган. Анннинг оиласи фуқаролик урушидан қочган. Каллан Бельгияда бўлган пайти Эрвиг Де Брюйне билан танишган.

Айтганча, унинг отаси Кевин бобо ҳалигача Лондон ғарбида яшайди.



Кевин ҳеч қачон ўз авлодлари ҳақида гапирмаган. Аммо, алоқадорлик "Ман Сити" сайтида тасодифан эслатиб ўтилган.

КДБ Бурунди вариантини кўриб чиқмаган, сабаби у Бельгияда иқтидор ҳисобланган. Гарчи ҳаммаси бирдан муваффақиятли кечмаган бўлса ҳам.

Де Брюйне 13 ёш бўлганда унинг қайсарлиги ҳатто мураббийларининг ҳам жонига теккан. У ҳеч қачон эшитмаган, доим барчасини ўз билганича қилган ва шу сабабдан ҳам "Гент"дан кетган. Уни "Брюгге" ва "Андерлехт" ўз сафига чақирган, аммо бельгиялик энг узоқ вариант бўлмиш "Генк"ни танлаган.

Шундай қилиб Кевин уйини тарк этиб мактаб интернатига жойлашди, қўшниларидан узоқда яшади ва ёлғизликда азоб чекди.

Де Брюйне мактабни якунлаганидан сўнг "Генк" билан ҳамкорлик қиладиган оилада яшади. Аммо, уйига таътилга келган Кевин ота-онасидан шундай гапларни эшитди: "Уларга қайта олмайсан. Ортиқ сен улар билан яшашингни хоҳлашмаяпти". Йигитча илк марта иккиюзламачиликка дуч келди, уни жуда оғир ўсмир деб ҳисоблашган.

Кевиннинг ота-онаси у кўчиб ўтиши учун янги оила топишди. Аммо, у ерда бошқа муаммолар бошланди: Де Брюйне ўсди ва мушакларида тез-тез жароҳатлар пайдо бўлди, шу сабаб унга профессионал шартнома беришдан қўрқишди. Аммо, у майдонга қайтганда бир таймнинг ўзида бешта тўп киритди. КДБ тез орада "Генк"нинг бош жамоасига ўтди.


Бурунди терма жамоаси ҳақида нималарни биламиз?

Бурунди терма жамоаси ФИФА рейтингида 139-ўринда. Энг юқори натижа 1993 йилда 96-ўрин бўлган.



Бурунди ҳеч қачон жаҳон чемпионатида бўлмаган, Африка миллатлар кубогида ҳам яқинда дебют қилди: 2019 йилда ҳал қилувчи ўйинда Габон терма жамоаси билан дуранг ўйнаган ҳолда тарихда илк бор саралашдан ўтди. Гуруҳдаги барча ўйинда мағлубиятга учрашди ва гол ура олишмади.

Бурунди терма жамоаси Кот-д'Ивуардаги турнирга йўлланма ола билмади.

Деярли барча футболчилар Африка чемпионатларида ўйнашади. Асосий юлдуз – "Ницца"нинг 25 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Юссуф Ндайшими, уни 18 млн еврога баҳолашмоқда. Қачонлардир Кейндан ҳам иқтидорлироқ дея баҳоланган форвард Сайдо Бераино Бурунди терма жамоасида тахминан 20та ўйинда ҳаракат қилган.

Улар Кевин билан Африка кубогига кўпроқ чиқишлари мумкин эди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика