

Ушбу учрашувдан сўнг "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Даврон Умиров ўз фикрларини билдирди.
"Ал Ахли"га қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Рақиб жамоа ҳам ўзига яраша кучли экан. Жамоадошларим билан сўнгги дақиқагача кураш олиб бордик. Якунда ижобий натижани қўлга киритдик. "Ал Ахли"га қарши ОЧЛ мусобақасида илк дебют ўйинимни ўтказдим. Ички чемпионатимизга қараганда ушбу мусобақа жуда ҳам тез экан. Рақибларимиздан 9, 45 рақамдаги футболчилари яхши ўйин кўрсатди. Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди", - дейди "Бунёдкор" клуби футболчиси Даврон Умиров

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


