UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  2 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

Даврон Файзиев: "Йўл қўйган хатоларимизда "Навбаҳор" мухлисларининг ҳам ўрни бор" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Йўл қўйган хатоларимизда "Навбаҳор" мухлисларининг ҳам ўрни бор"

Coca-Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нималарни айтиш мумкин? Водий дербисида мағлуб бўлдик. Бундан олдинги дербида "Нефтчи"га ютқазгандик. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман.

Ўйин ҳақида қисқача айтадиган бўлсам, ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Чунки футбол хатолардан иборат. Кимдир хато қилади ва рақиб бундан фойдаланади. Хато қилишимизда "Навбаҳор" мухлисларининг ҳам ўрни бор. Қизиқарли ва чиройли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун курашди. Хатолардан хулоса чиқарамиз ва ишлашда давом этамиз. 

- Биринчи бўлимда тезкор ўйин кўрсатган Билолхон Тошмирзаев нега захирага олинди?

- Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Биз биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли иккинчи таймда ўзгаришни амалга ошириб, олдинги чизиқда ўйинни кучайтиришимиз керак эди. Алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ, мағлуб бўлаётганда ҳар бир мураббий ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилади.

- Бахтиёр Ашурматовнинг йўқлиги ҳам ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Бош мураббийнинг ўрни муҳим ва ўйин давомида яққол сезилди. Ўтган турда "Олимпик" билан ўтказган ўйинимизда ҳам билинганди. Насиб бўлса, кейинги турда Бахтиёр Ашурматов ўз ўрнига қайтади. Худо хоҳласа "Навбаҳор" ҳам, биз ҳам ўз олдимизга қўйилган вазифаларга бажаришга интилишда давом этамиз. 



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика