Даврон Файзиев: "Машъал" жамоасига омад кулиб боқди"
22 май 2016 10:56
Янгиликлар
Даврон Файзиев: "Машъал" жамоасига омад кулиб боқди"
"Сўғдиёна" - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда ўз жамоамни умуман танимай қолдим. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Дарвозабонимизнинг қўпол хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Кубокдан чиқиб кетдик ва бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз. Бугун иккинчи бўлим қизиқарли кечди. "Машъал" жамоасига омад кулиб боқди. Бу жамоани кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бир жамоани бир мавсумда 3-4 марта мағлуб этиш жуда қийин. Йигитларда ўзига бўлган ишонч юқори эди. Рақиб бизга яхши тайёргарлик кўргани ўйинда кўринди.
3 метр масофадан гол ура олмадик? Омад билан боғлиқ. Бундан ташқари футболчи зарба беришдан аввал гол урдим деб қувониб кетишмоқда. Бундай бўлиш керак эмас. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар билан боғлиқ муаммолар бор. Лекин бугунгидек вазиятлар фақат омадга боғлиқ", - дейди Файзиев.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар