Даврон Файзиев: "Келинг, шу саволни очиқ қолдирайлик"

Sherzod Nurmatov
2 авг 2022
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бой мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин дерби мақомида ўтди. Бундай ўйинда фақат мухлислар ютади. Қизиқарли ва голларга бой ўйин гувоҳи бўлдик.

Футбол хатолардан иборат. Дуранг ҳар икки жамоани ҳам қониқтирмагани аниқ. 3 та ҳужумчимиз 3 та гол урди, бу қувонарли ҳолат.

Такрор айтаман, ўйин ҳиссиётларга бой бўлди. Олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жавоҳир Сидиқов ва Мурод Холмуҳаммедовнинг ўйинида пасайиш кузатилаётгандек...

- Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники. Бу ерда Жавоҳир ёки Муродни айблаш нотўғри. Натижага бутун жамоа жавобгар.  Футболда кимдир хато қилади ва ундан кимдир унумли фойдаланади.

- 3:3 ҳисобидан қониқдингизми?

Мағлубиятга учраб туриб 3:3 қилганимизни қониқарли дейиш мумкин. Лекин бир киши кам жамоа билан 2:1 ҳисобини бой бериши – бу жуда ёмон холат. Гол уришга имкониятларимиз бўлди, аммо рақиб ҳам яхши ҳимояланди. Ҳозир очко йўқотдик ёки қўлга киритдик, дейиш нотўғри бўлади. Ўйиндаги ҳисобдан хотиржамликка берилиш хато бўлди.

- Жамоа ёзги трансферлар ойнасида фаоллик қилмаганига сабаб нима бўлди?

- Очиғи, бу саволни кутгандим. Лекин, келинг бу саволни очиқ қолдирайлик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia