UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  0 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  1 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  1 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  1 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  3 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф”  5 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  7 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  26 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0

Даврон Файзиев: “Истеъфо борасидаги фикрим ўзгармаган” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Истеъфо борасидаги фикрим ўзгармаган”

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

Нима десам бўлади. Бугунги учрашув жуда қизиқарли бўлди. Фақат сўнгги дақиқаларда бизга омад кулиб боқди. Янги бош мураббий “Қўқон-1912”да катта ҳажмдаги ишни амалга оширгани кўринди. Мезбонлар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Сўнгги дақиқада омад улардан юз ўгирди.

Қандай қилиб ўйинчимиз бирга-бир вазиятга чиқиб кетганини билмай қолдим. Олдинги ўйинда айтган гапим-истеъфо борасидаги фикримни ўзгармайди. Ўзимда чарчоқни сезяпман. Бугунги ғалабадан кейин ҳам фикрим ўзгармаган. Раҳбарият рози бўлса биринчи даврадан кейин истеъфога чиқаман.

“Сўғдиёна” Осиё Чемпионлар лигасига чиқса мени хурсанд ҳолда кўришингиз мумкин. Бу гаплар ҳазил. Лекин ҳар қандай ҳазил тагида ҳақиқат ётади, - дейди Файзиев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика