UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  101 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  20 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  19 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қўқон-1912" (1:1) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин бошланишидан олдин "Пахтакор-79" хотирасини ёд этдик ва кейин яхши кайфиятда ўйинни бошладик. Баҳс тўғрисида қисқача гапирадиган бўлса, ўйинга баҳони мухлислар беришади. Биз "Олимпик" ўйинларини таҳлил қилиб, етарлича тайёргарлик олиб боргандик. Майдонда иккинчи рақам остида ўйнашни ният қилганимиз йўқ эди. Ўйиндаги ҳисобга қараб майдондаги ҳаракатларимизни озгина ўзгартирдик. Керакли жойда 2 та ёки 3 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Олимпик" катта ҳажмда ҳужумга борганда 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. 

Бироқ йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. 

Йигитлардаги бир нарса хурсанд қиляпти – улар биринчи даврадаги каби голдан кейин тушкунликка тушиб қолишмаяпти. Ўйин ҳақида умумий гапирсак, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Бу – футбол. Кимдир хато қилади, кимдир ундан фойдаланиб кетади.

- Иккинчи таймда жамоангиз ҳимояга ётди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмади. Шунча вазиятлар кўкка совурилишига нима сабаб бўлди? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда турнир жадвалидан келиб чиқиб озроқ босим бор. Бош мураббий сифатида менда ва футболчиларда босим бор. Мураббий кўрсатма беради ва талаб қилади, футболчи эса уни ижро қилади. Шунча ҳужум кўкка совурилди, битта эмас тўртта яққол вазият қўлдан чиқарилди. Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади. Голни уриш мураббийга қоляпти. Ҳозир шу голни ҳам мураббийлар уриб берса, футболчиларнинг ўйнашига ҳожат қолмайди (кулади). Хато бор. Иш бор жойда хато бўлади. 

Танқидларни тўғри қабул қилишимиз ва уларни такрорламаслигимиз лозим. "Олимпик" катта куч билан олдинга ташланишини билардик. Биз керакли жойда қарши ҳужумга ўтдик, қайсидир ҳолатда прессингда ўйнадик. Қаердадир таваккал қилишга, қаердадир ўйин бошидаги тактикамизга қайтишга тўғри келди. 

Бугун икки жамоага ҳам 1 очкодан насиб қилган экан, аммо чиройли футбол гувоҳига айландик.  

- Биринчи давра давомида "Қўқон-1912"да яхшигина молиявий муаммолар бор эди. Ҳозир уларнинг маълум қисми бартараф этилдими?

- Ҳозирги кунда молиявий муаммо йўқ. Қисман бор, лекин биринчи давра билан солиштирганда 70-80 фоизи қопланди. Қолган клубларда ҳам шундай муаммолар учраб туради, бунга сабр қилишимиз керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика