

"Аргентина билан ўйнашимиз ҳақидаги хабар чиққандан сўнг хурсанд бўлдим. Чунки, бундай савиядаги терма жамоалар билан ҳар доим ҳам ўйнайвермаймиз. Шунинг учун берилган имкониятдан унумли фойдаланишимиз лозим. Ўйлайманки, ушбу учрашувлар биз учун фақат фойда келтиради. Ўзбекистон футбол ассоциациясига яратиб берилаётган шароитларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Кучли ва топ даражадаги термалар билан ўйинларга жисмонан, тактик ва руҳий яъни ҳар томонлама тайёрланамиз. Ёш футзалчиларнинг ўсиши учун ҳам катта хизмат қилишига ишонаман. Умуман олганда ҳаммамиз учун самарали бўлади",- дейди Чориев.

Реклама



