UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Крауч, Роналду, Рамос, Бэйл рамзий термадан ўрин олди  0 23:30Германия. "Фрайбург" - "Боруссия" М (онлайн натижа)  0 23:11Шевченко Украина термаси билан шартномасини 2,5 йилга узайтиради  0 22:57Санчо ГФЛнинг хабарига ёзган твитини ўчириб ташлади  0 22:43Германия чемпионати. "Фрайбург" – "Боруссия" М. Асосий таркиблар маълум!  0 22:12"Бунёдкор" ўртоқлик учрашуви ўтказди  2 22:02Санчо ҳамда Аканжи жиддий тарзда жазоланди  0 22:01Про-лига-2020. Мавсум 3 июль куни старт олади. Тўлиқ тақвим билан танишинг   3 21:43АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди  0 21:31МЮ "Вулверхэмптон" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди  2 21:14Флик: "Вернер ажойиб футболчи, "Челси"ни табриклайман"  13 20:54"Локомотив" қувноқ кайфиятда машғулотни давом эттирмоқда   4 20:39ОАВ: Вернернинг янги жамоаси номи маълум!  13 20:28Кепа мавсумнинг қайта бошланишини истамаяпти  1 20:14Хорватияни ютган Ўзбекистон, Болтабоевдан шедевр, чорак финалдан қуруқ қолдирган чехиялик ҳакам. 2013 йилги U17 ЖЧни ёдга оламиз  5

Даволаниш вақти: Танаффусдан сўнг қайси юлдузлар майдонга қайтади? Янгиликлар

Даволаниш вақти: Танаффусдан сўнг қайси юлдузлар майдонга қайтади?

Короновирус пандемияси даҳшатли ҳодиса бўлиб, бутун дунёни буткул ўзгартириб юбормоқда.

Лекин қанчалик қийин бўлмасин, ҳар қандай вазиятда ҳам хурсандчилик учун сабаб топса бўлади. Масалан, бир қатор ўйинчилар яқин кунларда сафга қайтиши мумкинлиги қувонарли.


Луис Суарес "Барселона"

Январь ойи бошларида уругвайлик форвард жароҳат олди, аммо қайтишга ҳаракат қилди. Лекин трансфер ойнаси ёпилгандан сўнг, ана энди майдонга тушади деб туришганида яна сафдан чиқди. Шу туфайли, "Барселона" жанжалларга бой бўлган Брейтуэйт трансферини амалга оширди. Уни "Леганнес"дан 18 миллион еврога сотиб олишди. Аммо энди мавсум тўхтатилганини ҳисобга олсак, ўйинлар бошлангунча Суарес "Барса"нинг биринчи расмий баҳсида катта эҳтимол билан майдонга тушиши мумкин. У залда тинимсиз равишда шуғулланмоқда ва апрель охирларида сафга қайтишга тайёр бўлишини маълум қилди. Аммо келаси ойдан Ла Лига ўйинлари бошланишига ишониш бироз қийин...


Эден Азар "Реал"

Зинедин Зидан Азарни ўз жамоасига қўшиб олишни жуда ҳам истаганди, бироқ афсуски узоқ кутилган ушбу трансфер ўзини оқламаяпти, албатта ҳозирча. У 10 ўйинда атиги битта гол урди, асосий вақтини эса даволаниш билан ўтказди. Бельгиялик энди формасини тиклаган заҳоти, яна касалхонага ётишга мажбур бўлди. Яқинда унинг оёғи жароҳатланиб, мавсум сўнгига қадар сафдан чиққанди. Агар пандемия тўхтаса, июнда Испания чемпионати охирига етказиб қўйилиши мумкин экан ва ана шунда Азар "Реал"га ёрдам бериши мумкин бўлади. Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" нафақат Бельгия термаси сардори, балки Асенсио ва Марселодан ҳам умид қилишлари мумкин. Улар тўлиқ тузалмагандилар, лекин энди танаффус баҳона янада кучлироқ бўлиб майдонга қайтишлари мумкин. Охирги маълумотларга қараганда, Асенсио тўлиқ тузалган ва умумий гуруҳда машғулотларга рухсат берилса, у ҳам астойдил тер тўкишга тайёр.


Гарри Кейн ва Хен Сон Мин "Тоттенхэм"

Жозе Моуриньюдан очиқчасига омад юз ўгирди, сабаби муҳим паллада энг кучли икки ҳужумчиси жароҳат олди. У марказий ҳужумда Лукас ёрдамидан фойдаланишга мажбур эди, бироқ бразилиялик марказий ҳужумчи ролига унчалик ҳам тўғри келмайди, сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга тушиш истисто албатта. Кутилганидек, "шпорлар" етакчиларисиз яхши ўйнолмадилар ва жанговар "РБ Лейпциг" туфайли Чемпионлар Лигасини тарк этдилар. Кейн деярли соғайди, Хен Сон Мин эса бир-икки ҳафтадан кейин сафга қайтиши кутилмоқда. АПЛ учрашувлари қайта бошлангунча, улар ҳам тўлиқ тикланади дейишимиз мумкин. Ким билади дейсиз, балки клубдагилар коронавирус сабаб ЕЧЛ бироз эртароқ тўхтатилганда яхшироқ бўларди деб ўтиргандир.


Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"

Бу мавсумда "МЮ" форварди жамоа етакчиси бўла олишини исботлади. АПЛнинг 22 баҳсида 14та гол урди ва шахсий рекордини янгилади. Эҳтимол яна қайсидир рекордларини янгилаган бўларди, аммо январда кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Маркус чемпионат доирасидаги ўйинда белидан жароҳат олди. Лекин шунга қарамай, бир неча кундан кейин бўлиб ўтган мамлакат кубоги учрашувида захирадан майдонга тушди ва жароҳати зўриқиб кетди. Ҳаммаси шунчалар жиддий тус олдики, натижада тикланиш санаси орқага сурилиб кетди ва орада катта танаффус бўлиб қолди. Рэшфорднинг айтишича, у ҳозир ўзини яхши ҳис қилаётган экан ва сафга қайтишга ҳам тайёр.


Тэми Абрахам, Нголо Канте ва Кристиан Пулишич "Челси"

Умуман олганда, бу мавсум "Челси" ўйинчилари кетма-кет тарзда жароҳат олдилар. Ёзда ҳам ҳеч қандай трансферлар амалга оширилмади ва Лэмпард бор кучидан фойдаланишига тўғри келди. Унинг айнан шундай "кучи" 25 ўйинда 13та гол урган Абрахам бўлди. Режага кўра, ҳужумчи март охирида майдонга қайтиши ва "кўклар"га ёрдам бериши керак эди. Пулишич ҳам ёмон ўйнамади, ҳисобига 5та гол ёздириб қўйди. Айтганча, Нголо Канте ҳам тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юбориши лозим эди, аммо жароҳати шериклариники каби жуда жиддий эмасди.


Мемфис Депай "Лион"

"Лион" ёзда қай йўл билан Депайни олиб қолгани бироз тушунарсиз, лекин Мемфис Евро-2020дан кейин клубда янада юқорироқ чўққини забт этишга уриниб кўради. Депай 13 ўйинда 9та гол урди, бироқ тиззасидан жароҳат олиб, бу мавсумга нуқта қўйди. Чемпионат ўйинлари қайта тикланса ҳам, голландиялик жорий йил "Лион"га ёрдам бериши бироз қийин бўлса керак. Лекин келаси йил Еврода ўйнаш учун имконияти бўлади ва ўзини асраган ҳолда янада юқори даражаларга эришиши мумкин.


Николо Дзаньоло "Рома"

Бу мавсумда "жалоросси"нинг ёш ярим ҳимоячиси Пауло Фонсеканинг ўйин қурилишида муҳим фигуралардан бири бўлди. У январдаёқ ўтган йили қанча гол урган бўлса, шунча тўпни дарвозага жойлаб бўлганди. Шунингдек, у нозик дид билан ҳаракат қилар ва шерикларини қулай вазиятга чиқариб юборарди. Афсуски, тизза жароҳати туфайли Николо камида 5-6 ойни ўтказиб юборадиган бўлди. Ҳа, шифокорлар Дзаньоло агар астойдил ҳаракат қилса, майда сафга қайтади деб айтишганди, бироқ энди ўзини мажбурлашига ҳожат йўқ. Аммо келаси йил Дзаньоло халқаро аренада ўзини намоён қилишига умид қиламиз. Жорий мавсум "Рома"нинг бир қатор футболчилари жароҳатланди, аммо улар орасига Дзаньоло қўшилгани катта ваҳимага сабаб бўлди.


Муаллиф: Сергей Румянцев
Таржима: Нозима Зарипова

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
03 апр 17:36:05
Real Madrid 7
Krishtianu Messi. Leo Ronaldo xaxaxaxa
+2   
03 апр 16:06:26
ideal fan
Иван Пулишич ким у админжон акалар
+1   
03 апр 18:42:46
Special One
Sayt xodimlariga bir taklifim bor.Bir òyin tarixi ruknida Òzbekiston klublarning OCHLdagi eng yorqin oyinlarini berib borishning iloji bormi?Misol uchun men yosh avlod sifatida Paxtakor,Neftchi jamoalarining oyinlarini kormaganman.Xatto YouTube da ham 2000-yillar òyinlarini korishning iloji yoq!Aytaylik Mash'alning OCHLdagi Al-Hilolga qarshi 2oyinidan birida ģalaba qozongan deb eshitganman.Iltimos shuni yolga qòyinglar!!!Imkoni bolsa xronologik tartibda. Agar sizga ham qiziq bolsa 1TA + BOSIB QOYING!
+1   
03 апр 17:42:59
Boburshoh Teshayev
Marco Asensio qani
+1   
03 апр 16:56:18
Patris evra
Ivan Pulishic
Kristian Rakitic
   
03 апр 17:22:05
m_diyor
Pogbachi
   
03 апр 17:06:56
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Олдин имло хатолар эди энди исмлар хам янглиш ёзилмокда.. Кейинги навбат кайси буларкин бу кетишда
   
03 апр 16:35:30
umidjon452
Kristian Pulishich
   
03 апр 16:29:10
Ildarov Suleyman
Кристиан пулишични пахтакордаги акаси иван пулишич
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг