"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
12 июл 19:24
Янгиликлар
"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Вест Хэм" "Ювентус"нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Дуглас Луисга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Италия гранди бразилиялик футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ нарх бўйича музокара қилишга тайёр. "Вест Хэм" Луисни 10 миллион еврога ижарага олиш ва келгуси йили маълум шартлар бажарилган тақдирда, 25-30 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини ўз ичига олган таклифни бермоқчи. Бунга "Ювентус" рози бўлса, трансфер амалга ошиши мумкин.
Бразилиялик футболчи 2024 йил ёзида "Ювентус" сафига қўшилган. Ўтган мавсумда Луис барча мусобақаларда 27 та ўйинда иштирок этди, аммо ҳеч қандай самарали ҳаракат кўрсата олмади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар