

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи амалга ошириладиган ишлар билан танишди.
Асосий бино таъмирланиб, спортчилар учун шароитлар яратилади.
Хусусан, қўшимча кийим алмаштириш хоналари ташкил этилади. 2 та стадионга сунъий қопламали чим ётқизилади. Вилоят раҳбари лойиҳани тезлатиш юзасидан масъулларга кўрсатма берди.
Шундан сўнг Порлоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Наманган футбол академиясида олиб бориладиган 2 - босқич қурилиш лойиҳалари билан танишилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.








