Давинсон Санчес нима учун “Барселона”нани танламаганига изоҳ берди

Ҳимоячи Давинсон Санчес “Тотенхэм”га ўтиши сабабларини тушунтирди.

“Барселона”ни доим дунёнинг энг яхши клубларидан бири деб ҳисоблайман. Аммо ўсишим учун у ерда яхши шароитга эга бўлмасдим. Мен маркетингга эмас, футболга асосланган қарор қабул қилдим.

Ҳозир мен “Тоттенҳэм” ва терма жамоа ҳақида ўйлаяпман. Яхши ўйинларимни намойиш этишга интилаяпман” дейди Санчес.



Манба: sport.es