

"Иккала клуб ҳам финалга қадар яхши ўйин кўрсатди. 2013 йилдаги чемпионликни такрорламоқчимиз.
Сарри эҳтиросларга тўла футбол одами. Ҳар куни қаттиқ меҳнат қилишни уқтиради. Футбол сизга ҳар куни янги инсонлар билан танишиш имкониятини беради. Ўйлашимча, ҳамма ўз ғояларига ишонади. Бугун ўз ғояларимизга ишонган ҳолда мавсумни яхши кайфиятда тугатиш учун катта имконият бўлади", - дейди Луиз.

Ҳозирда "Челси" клуби тажовузкор формада. 2013 йилги ЕЛ ғолиблигидан бери жамоа енгилмас клубга айланди ва Европа лигаси тарихига кирди (17 ўйин, 14 ғалаба, 3 дуранг).
Шунингдек, "Челси" футболчилари жорий мавсум Европа лигасида энг кўп гол уришди (32 гол).



