

Буни клуб президенти Мурат Санжак тасдиқлади.
"Мен Давид Луис билан учрашдим ва унинг клубимизга эҳтимолий келиши ҳақида гаплашдим", - дейди Санжак.
34 ёшли Давид Луис ўтган мавсум "Арсенал" таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Қайд этиш керакки, "Адана Демирспор" ўтган мавсум Туркия биринчи лигасида ғолиб бўлди ва 26 йилдан сўнг олий дивизионга қайтди.



