Дарвин Нуньес “Ливерпуль” билан қачон шартнома имзолаши маълум

Eldor Akmurzayev
12 июн 2022, 08:20
Журналист Сесар Луис Мерлонинг хабар беришича, “Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нуньес душанба куни “Ливерпуль” базасига келади.

У тиббий кўрикдан ўтади ва мерсисайдликлар билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди.

Томонлар трансфер масаласини ҳал қилиб бўлишди. Португалиялик учун 80+20 млн евро сарфланмоқда.

22 ёшли уругвайлик якунланган мавсум лиссабонликлар сафида 41 учрашувда қатнашиб, 34+4 натижага эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru