Дарвин Нуньес Испаниянинг грандига ўтиши мумкин

Khoja
19 мар 2025
Жорий мавсум «Ливерпул»да ишлари юришмаяпган Дарвин Нуньес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Ҳужумчига «Атлетико» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Антуан Гризманнинг ўрнига айнан Дарвин Нуньесни олиб келишмоқчи. Испанияликлар ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, жорий мавсум Дарвин Нуньес АПЛда 23 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 2 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru