Айни пайтда "Интер" шарафини ҳимоя қилаётган МЮнинг собиқ футболчиси Маттео Дармиан фаолияти давомида ҳимояланиш энг қийин бўлган ўйинчини айтди.
"Менга бир нечта буюк чемпионларга қарши ўйнаш насиб қилди. Мен учун қўриқлаш энг қийин бўлган футболчи Эден Азардир. Унга қарши ўйнаш жуда қийин", – деди италиялик ҳимоячи.