Дарио Срна "Шахтер" билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
25 май 2016
«Шахтер» клуби ўз сардори Дарио Срна билан шартномани узайтирди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Янги келишув 2016/17 йилги мавсум охиригача тузилди.

Дарио Срна «Шахтер»да ўйин ўтказиш борасида мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Ҳимоячи клубда 2003 йил июль ойидан буён ўйнаб келмоқда. Шу давр ичида хорват 492та ўйин ўтказиб 48та гол урди. 2015/16 йилги мавсумда Дарио 41та учрашувда 6та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: shakhtar.com