

“Бу қарор ҳали қабул қилинмади. Август ойидан бери биз Скандинавия минтақаси мамлакатлари билан ташкилотдан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. ФИФА билан муносабатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак", - деди Мёллер.
Шунингдек, у ФИФА президентлигига навбатдаги сайловларда Жанни Инфантино номзодини қўллаб-қувватламаслигини ҳам таъкидлади. Худди шундай қарор Норвегия футбол федерацияси томонидан ҳам қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда бош футбол ташкилоти раҳбарияти баъзи жамоаларга камалакранг боғичларда ЖЧ-2022 ўйинларига киришни тақиқлаганди, бу эса катта норозиликка сабаб бўлди.



