Дани Ольмо "Барселона" нима эвазига "Реал"ни мағлуб қила олишини айтди

Mirjalol Normatov
24 окт 2024
Дани Ольмо "Барселона" шанба куни "Реал"ни мағлуб қила олишини айтди.

"Бундай ўйинларда фаворит бўлмайди. Бу каби учрашувлар ЛаЛига ва Европа миқёсидаги энг зўр ўйинлардан бири.

Биз ўз ғояларимиз эвазига "Реал"ни мағлуб эта оламиз ва буни амалда кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз", - деди Ольмо.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Барселона" учрашуви 26 октябрдан 27 октябрга ўтар кечаси соат 00:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal