

“Барселона” раҳбарияти ўтган йили ёзда менга нисбатан ёмон муносабатда бўлди. Мен вазият яхши томонга ўзгаришига ишонмадим ва жамоа билан хайрлашишга қарор қилдим. “Ювентус”га ўтишим олдидан уларга мен жамоага етишмаслигим ҳақида айтдим. Мен футболчи сифатида бу гапни айтмадим. Чунки жамоада иқтидорлилар етарли. Мен жамоани руҳан қўллаб-қувватлашни назарда тутяпман. Мен қачонки ушбу жамоа футболкасида майдонга чиқарканман, жамоадошларимни “қайноқ” қон билан ҳаракат қилишга ундардим. Чорак финал учрашувидан кейин Неймарнинг олдига бордим ва уни овутишга уриндим. У йиғлаётганди ва менинг ҳам бир қисмим йиғлаганди”, дейди Алвес.



