

Бу учрашувда Неймар гол урди ва голли пас берди.
"Менимча, Неймар ПСЖ нима сабабдан уни сотиб олишни бунчалик хоҳлаганини кўрсатиб қўйди. У ўйин боришини ўзгартирди ва жамоага ғалаба қозониш учун ёрдам берди. Шубҳасиз, Неймар билан жамоа кучлироқ бўлди. Ўйинчи доимо қаттиқ шуғулланиши керак. Бу нарса Неймарни кучайтиради", - деди Алвес.




