Дани Алвес 1 млн евро гаров пулини Неймарнинг отасидан сўрайди
21 мар 2024 00:27
Янгиликлар
Дани Алвес 1 млн евро гаров пулини Неймарнинг отасидан сўрайди
Барселона суди собиқ футболчи Дани Алвесни якуний қарор кучга киргунга қадар озодликка чиқаришга қарор қилганди. Бунинг учун у 1 млн еврони гаровга қўйиши керак.
La Vanguardia берган маълумотга кўра, Алвеснинг бир неча ҳисоб рақамлари қамоқ сабаб музлатилган, бошқалари эса қарзлар сабаб манфий ҳолатган келган. Алвеснинг оиласи бу пулни топиш учун бор кучини ишга солмоқда. Катта эҳтимол Алвес 1 мле евро товон пулини Неймарнинг отасидан сўрайди.
Аввалроқ, Неймарнинг отаси Дани Алвес зўрлаган жабрланувчига товон пули сифатида 150 минг евро тўлаб берганди.
Маълумот учун, "Барселона" собиқ ҳимоячиси тунги клубда қизни зўрлаганликда айбланиб 4 ярим йилга қамалган, қўшимчасига яна 5 йил шартли қамоққа ҳукм қилинган эди. Шунингдек, у жабрланувчига 150минг евро тўлаб бериши ҳамда унга 9 ярим йил давомида яқинлашмаслиги керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар