UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  1 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  1 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  2 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1

Дамир Низанов: "Нефтчи" барибир "Нефтчи" Янгиликлар

Дамир Низанов: "Нефтчи" барибир "Нефтчи"

Иқтидорли футболчи Дамир Низанов сўнгги йилларда Олий лиганинг бир қатор жамоалари сафида фаолият олиб келмоқда.

Маҳоратли ёш ярим ҳимоячи расман "Нефтчи" жамоасига тегишли бўлсада, бугунги кунга келиб Самарқанднинг "Динамо"сида тўп сурмоқда. Фарғонада етарли ўйин амалиёти эга бўлмаётган Дамирни "Нефтчи" мураббийлари штаби жамоадоши Абдужамол Исроилов билан биргаликда Самарқанд клубига ижарага беришди. Жорий мавсумда "Ўзбек Лестери" дея эътироф этилётган самарқандликларнинг ушбу муваффақиятларида Низановнинг ўзига яраша ҳиссаси бор десак нотўғри бўлмайди. Қуйида футболчи билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Мен "Нефтчи"да кам ўйин амалиётига эга бўлганим сабабли мавсум олдидан Самарқанд клубида ижарада ўйнаш вариантини танладим. Албатта хар бир жамоада футболчи учун асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Ўйинчи яшил майдондаги меҳнатлари орқали мураббийларнинг ишончини оқлагандан сўнг унга расмий ўйинларда имконият берилади. "Динамо"даги фаолиятим давомида кўпроқ меҳнат қилиб, жамоа муваффақиятларида салмоқли ҳиссамни қўшиш билан биргаликда футболчи сифатида ҳам ўсиш ниятидаман. Бу йилги мавсум мен учун ажойиб тарзда ўтмоқда. Олий лигада мунтазам ўйнаяпман. "Динамо" қайд этаётган натижалар ҳам ишқибозларга манзур бўлмоқда. Умуман олган бу мавсум аввалгиларига нисбатан анча қизғин ва томошабоп кечмоқда, - дейди Низанов. 



- "Динамо"нинг бу йилги муваффақиятли мавсум сири нимада?

- Биласизми, Самарқандда жуда аҳил жамоа жам бўлган. Клубдаги ички муҳит аъло даражада десам ҳам бўлади. Бу эса ўз-ўзида жамоанинг ижобий натижаларига замин яратади. Ундан ташқари йигитларнинг ўйинга бўлган шижоати, муваффақият истаги ҳамда меҳнатсеварлиги бизнинг ушбу натижаларимизга сабаб бўлмоқда. Мен шундай фикрдаман.

- Бу йилги мавсумда жамоа қандай вазифа учун курашмоқда?

- Кучли ўнлик вазифаси бор. Бироқ имкон даражасида ундан ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этишни истаймиз.

- Дамир, сиз расман "Нефтчи" футболчиси саналасиз.  Иккинчи даврада жамоага қайтишингиз мумкинми ? Умуман Олий лиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар мавжудми?

- Ҳозирча Фарғонага қайтиш ёки бошқа клубга кўчиб ўтиш борасида ўйлаганим йўқ. Диққат эътиборим "Динамо"даги фаолиятимга қаратилган. Ҳаммаси вақт кўрсатади.

- "Динамо" мухлислари борасида қандай фикрлар билдирасиз?

- Самарқанд жамоасининг ажойиб мухлислари бор. Уларга гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Хар бир беллашувда бизни қизғин қўллаб-қувватлаб туришади.

- Молиявий имконият қандай? Ойлик маошлар вақтида тўланяптими?

- Ҳа, бу борада ҳам муаммо йўқ. Барчаси ўз вақтида бўляпти.


- "Динамо"да мураббийлар штаби қандай ишламоқда?
- Жамоамизда малакали ва тажрибали мураббийлар штаби жам бўлишган. Бу эса ўз натижаларимизда акс этмоқда. Фикримча, бизнинг мураббийлар жамоа имкониятидан келиб чиқиб тўғри тактика танлай олишяпти. Ҳамма гап шунда деб ўйлайман.

- Яқинда оила қурдингиз. Турмуш ўртоғингиз ҳам Самарқанддами?

- Йўқ,  ҳозирча  мен Самарқандда, турмуш ўртоғим эса Нукусда яшаяпти.

- "Нефтчи"нинг бу йилги қайд этаётган ўйини ва натижалари борасида нима дейсиз?

- "Нефтчи" барибир "Нефтчи"! Тез орада Фарғона жамоасининг айни пайтдаги натижалари янада яхшиланади. Бу ҳаммаси эмас. Андрей Фёдоров Фарғонада кучли жамоа ташкил этган. Фарғоналикларнинг ғалабали кунлари ҳали олдинда.

- Мухлисларга тилакларингиз.

- Албатта биринчи ўринда барчани юртимизга кириб келган Моҳи Рамазон ойи билан табриклайман. Барчалари соғ-омон бўлишсин. Мен истардимки, мухлислар стадионни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашсин. Футболчилар учун бундан катта бахт йўқ.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика