

Ва у энди бундай бўлмаслигидан хурсанд.
"Улар ҳозир биз томонда эканидан жуда хурсандман, чунки ҳар сафар уларга қарши ўйнаганимизда, бизга доимо бошоғриқ бўлишарди.
Очиғи, улар мамлакатга мослашиш борасида ҳеч нарсадан азият чекишмайди, чунки улар лигани жуда яхши билишади.
Бу йигитлар узоқ вақтдан бери Премьер-лигада ўйнашади, шунинг учун энди клуб мавқейини қайтаришга ҳаракат қилишлари керак.
Улар катта ўйинчилар ва жуда камтар йигитлар. Айнан бизга керакли нарса – ҳар куни кучайишни хоҳлаш. Улар киришиб кетишди, буни дарҳол ҳис қилдик", – деди Далот.



