Дака Европа лигасида турнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Aslanov Jasurbek
22 окт 2021
"Лестер" форварди Пэтсон Дака Европа лигаси гуруҳ босқичи 3-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Чоршанба оқшомида замбиялик футболчи "Спартак" посбони Александр Максименко дарвозасини тўрт марта ишғол қилди. "Тулкилар" Россия пойтахтида 4:3 ҳисобида ғалабаси қозонди.

"Спартак"га қарши ўйиндан бир неча кун олдин Пэтсон Дака Премьер-лигада гол урган биринчи замбиялик футболчи бўлди. Кейинроқ Дака "Манчестер Юнайтед" дарвозабонини хафа қилганди.

Эслатиб ўтамиз, "Лестер" ўз гуруҳида "Наполи" ва "Легия"дан сўнг учинчи ўринда бормоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uefa.com