

«Лестер»дагилар жазоирлик футболчи профессионал футболчилар Ассоциацияси талқинига кўра йил футболчиси бўлишига ишонишмоқда.
Тақдирлаш маросими якшанба куни Лондонда бўлиб ўтади, «Лестер» ва «Суонси» ўртасидаги ўйин эса кечки пайт соат 6да тугайди.
Махрезни ва рамзий терма жамоага кирган клубдошларини Лондонга етказиб бориш учун турли вариантлар кўриб чиқилмоқда. Улар орасида клуб хўжайини Вичая Шривадданапрабхига тегишли бўлган вертолёт ҳам кўриб чиқилмоқда.



