UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  3 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  10 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

ЦСКАдан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи: "Баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим" Янгиликлар

ЦСКАдан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи: "Баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим"

ЦСКА – "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин "бургутлар" бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шубҳасиз, бундай Россия байроқдори бўлган жамоа билан ўйин ўтказишни ўзи ёқимли. Тўғри, бу йил совриндорлар қаторида эмас, шундай бўлсада, бу каби ўйинлар бизга тажриба беради.

Бизга мана шундай ўйин ташкил қилиб берганлиги учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Учрашувга тўхталсам, кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билган эдик. Машғулотларда ишланган баъзи нарсаларимизни кўриб олдик. Хурсанд қилган жиҳати, айрим вазиятларда кореяликларга қарши ўйинга нисбатан яхши ҳаракат қилдик. Бу учрашувда яхши ўйнаётганимизни ва яна камчилик тарафларимизни кўриб олдик. Тўғри, баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим. Муаммоларни бартараф қиламиз, деб ўйлаймиз. Ишлашда давом этамиз.

Яна қайтариб ўтаман: бир нечта позицияларни кучайтириш керак. Йигитларга раҳмат, ҳаракат қилишди. Бундай ўйинларда тушкунликка тушиш шарт эмас. Иккинчи голни ўтказганимиз аламли бўлди. Бунга ўзимиз сабабчимиз, шу вазият картинани бузиб қўйди. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Голга тортадиган вазият ярата олмадик. Кореяликлар билан бўлган ўйинга нисбатан вазиятларимиз оз бўлди. Аммо биз ишлашда давом этамиз”, – дея фикр билдирди Александр Хомяков.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика