ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди

Khoja
29 мар 2024
ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов РПЛда ҳаракат қилаётган энг кучли футболчи ҳақида фикр билдирди.

«Энг кучли футболчи? Менимча, Кордоба. У ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдира олади. У майдонда ҳаракат қилса, «Краснодар» бошқача ўйин кўрсатади. Агар у майдонда бўлмаса, жамоа ҳам ўзгаради», — деб фикр билдирди Федотов.

Маълумот учун, Кордоба жорий мавсум РПЛда 16 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 2 та голли узатма бор. Шунингдек, ярим ҳимоячи Россия кубогида учта ўйинда учта гол урган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com