

«Эмполи»га қарши учрашувда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмаганига қарамасдан Элдор яхши жисмоний ҳолатда. Шунингдек, ҳужумчи «Атлетик»ка қарши кечган биринчи учрашувда яхши ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалаба голини киритди.
Бундан ташқари, Элдор нафақат ҳужумда балки ҳимояда ҳам жамоасига анча фойда келтиради. Бу устунликлари бўлажак баҳсда Элдорни асосий таркибда тушиши учун муҳим омиллар бўлади», — деб фикр билдирилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетик» — «Рома» учрашуви Тошкент вақти билан тунда соат 22:45 да старт олади. Биринчи баҳсда римликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
13 мар 2025, 22:45
Athletic Club — Roma

3 – 1
Тугади




