Copa America-2020. Янги форматдаги мусобақага қуръа ташланди, Аргентина, Чили ва Уругвай бир гуруҳда

Eldor Akmurzayev
10 апр 2019
Аргентина ва Колумбия яшил майдонларида 2020-йилда бўлиб ўтадиган янги форматдаги Америка Кубоги (Copa America) мусобақасига қуръа ташланди.

Янги форматга кўра, 12та терма жамоа икки гуруҳга тенг тақсимланади. Демак, гуруҳлар билан танишинг:

Шимолий минтақа – Бразилия, Колумбия, Эквадор, Перу, Венесуэла ва мусобақага таклиф қилинган терма жамоа;

Жанубий минтақа –  Аргентина, Боливия, Чили, Парагвай, Уругвай ва мусобақага таклиф қилинган терма жамоа.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга йўл олади. Шу тариқа, мусобақадаги ўйинлар сони 26тадан 36тага кўпаяди. Ҳар бир иштирокчи камида бешта учрашув ўтказади. 



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: conmebol.com