UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  0 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Қўқон-1912"га бешта гол урди, Черандан покер Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Қўқон-1912"га бешта гол урди, Черандан покер

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.
 

 

Баҳснинг 29-дақиқасида Ойбек Рустамов томонидан узатилган тўпни Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

34-дақиқада Аббосбек Файзуллаевнинг кучли зарбасидан кейин Ислом Абдуллаев тўпни ўз қаршисига қайтарди, қайтган тўпни Черан дарвозага йўллади - 1:1. 

Орадан 5 дақиқа ўтгач, чап қанотдан Сайфиев узатган тўпни Черан дарвозага аниқ йўллади - 2:1.

Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Ойбек Рустамов супергол муаллифига айланди - 2:2. Биринчи таймда дуранг қайд этилди. 

50-дақиқада Сайфиевнинг ҳаводан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 3:2. Мавсумдаги илк хет-трик соҳиби - Драган Черан!

59-дақиқада Турғунбоев узатган тўпни Собирхўжаев гол билан якунлади - 4:2.

78-дақиқада Азиз Турғунбоев пенальти ишлади ва уни Драган Черан голга айлантирди - 5:2. Черан мавсумдаги илк покер соҳибига айланди ва голлари сонини 14тага етказди. Учрашувда 5:2 ҳисоби қайд этилди.


"Пахтакор" – "Қўқон-1912" 5:2

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30

Гол: Жавоҳир Сидиқов 29, - 0:1 (Ойбек Рустамов). Драган Черан 34, - 1:1. Драган Черан 39, - 2:1 (Фарруҳ Сайфиев). Ойбек Рустамов 45+2, - 2:2. Драган Черан 50, - 3:2 (Фарруҳ Сайфиев). Сардор Собирхўжаев 59, - 4:2 (Азизбек Турғунбоев). Драган Черан 78 пенальти, - 5:2.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев (32.Беҳрузбек Асқаров, 84), 34.Фарруҳ Сайфиев, 42.Аббосбек Файзуллаев (6.Икромжон Алибоев, 70), 77.Достонбек Турсунов, 88.Шаҳзод Азмиддинов

Захира33.Элдорбек Суюнов, 5.Олександр Насонов, 13.Илья Мартинович, 28.Диёр Холматов, 63.Муҳаммадали Ўринбоев

"Қўқон-1912": 21.Ислом Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов (27.Анвар Хожимирзаев, 80), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 23.Александр Мерзляков (4.Илҳом Ваҳобов, 46), 33.Иван Йосович (14.Авазхон Маматхўжаев, 16) (6.Дилшод Раҳматуллаев, 55), 70.Билолхон Тошмирзаев (8.Санъат Шихов, 55), 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)

Захира: 1.Музаффар Абдуллаев, 9.Андрей Сидоров, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев, .

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика