UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Андижон" - "Аркадағ". Асосий таркиблар маълум  7 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  7 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  12 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912"нинг дуранглар серияси Қаршида якунланди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912"нинг дуранглар серияси Қаршида якунланди

Теглар :  Насаф Қўқон-1912
Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси, 19-тур
НАСАФ — ҚЎҚОН-1912 2:1 (ТУГАДИ)
16 сентябрь 2022 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Илья Ильин, Рустам Тагаев, Ислом Носиров, Рустам Чориев
VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев
AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Дилшод Саитов 26, 1:0, Шоҳназар Норбеков 72, 1:1, Ҳусниддин Алиқулов 90+4, 2:1


"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (7.Шароф Муҳитдинов, 82), 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайн Норчаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев ( 17.Суҳроб Нуруллоев, 89), 77.Ойбек Бозоров (19.Лима Круз Матеус, 89), 88.Марко Станоевич (9.Иван Соловьёв, 82), 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 20.Шаҳзод Акрамов, 23.Сардор Садуллаев, 27.Зафармурод Абдираҳматов.

"Қўқон-1912":
1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев (70.Билолхон Тошмирзаев, 54), 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов (23.Александр Мерзляков, 76), 10.Жавоҳир Сидиқов ( 5.Славко Лукич, 90+1), 11.Шоҳназар Норбеков ( 9.Андрей Сидоров, 76), 13.Сардор Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 77.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21.Исломжон Абдуллаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 

Огоҳлантириш:


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90+5. Даврон Файзиевга сариқ карточка кўрсатилди

90+4. ГООООООООООООООООООЛ. СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАР ҚИРОЛИ ҲУСНИДДИН АЛИҚУЛОООООООООВ.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ойбек Бозоров ўрнига Лима Круз тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марко Станоевич ўрнига Иван Соловьёв, Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Санъат Шихов ўрнига Александр Мерзляков, Шоҳназар Норбеков ўрнига Андрей Сидоров тушди. 

76. ГОЛ ВИДЕОСИ ШУ ЕРДА: ШОҲНАЗАР НОРБЕКОВ

73. Норбеков иккинчи даврада "Қўқон-1912"даги 4 голини урди. Ҳужумчи мана шундай бўлиши керак. 

72. ГООООООООООООООЛ. "Қўқон-1912" учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи қўқонликларнинг иккинчи даврадаги қаҳрамони Шоҳназар Норбеков

65. ЗАРБААААААААА. Саитов дублни расмийлаштиришига Музаффар Абдуллаев йўл қўймади. 

62. Санъат Шиховнинг жаримадан тепган тўпини Абдувоҳид Неъматов қайтарди. 

60. "Насаф" ҳужумлар ёмғирини бошлади. Меҳмонлар қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида. 

59. ЗАРБААААААА. Норчаевнинг қойилмақом зарбасига, Музаффар Абдуллаев қойилмақом сейв билан жавоб қайтарди. 

54. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Билол Тошмирзаев тушди. 

50. Сардор Азимовнинг 18 метрлардан йўллаган зарбасини "Насаф" посбони қайтарди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. ЗАРБАААААА. Дилшод Саитовдан кучли зарба. Бироқ ноаниқ яна. 

45+1. ЗАРБААААААААА. Сардор Азимовнинг зарбаси хафли бироқ ноаниқ чиқди. 

45+1. " Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда жонланди. Тўпни назорат қилмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

39. Учрашувда темп бироз пастлади. "Қўқон-1912"да ҳозирча бирор нарса ўхшаганича йўқ. 

33. ЗАРБААААААААААААА.  Марко Станоевичдан кучли зарба. Қўқонликлар посбонига бугун омад тилашдан бошқа чорамиз йўқ. 

28. ЗАРБААААААААА. Акмалнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. "Қўқон-1912" дарвозаси бугун "Насаф"ниг зарбаларига дош бера оладими?

26. ГОООООООООООЛ. Ҳужумлар кетини узмаган "Насаф" ниҳоят мақсадига эришди. Дилшод Саитовнинг зарбасини нафақат рақиб посбони, балки жамоадошлари ҳам кутмаганди. Гол муаллифи Дилшод Саитов. Ажойиб ижро ва чиройли гол. 

20. Акмал Мозговой бугун гол ураман деб ваъда берган шекилли. Унинг иккинчи уриниши самарасиз кечди. 

13. Ажойиб ҳужум. Дилшод Раҳматуллаев ўз дарвозасини ишғол қилишига бироз қолди. 

10. Марко Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

2. Акмал Мозговойнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

1. "Насаф"да биринчи бурак зарбаси. Бироқ стандарт вазиятда мезбонлар ҳимоячилари фаол ўйин кўрсатди. 

Учрашув бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 


Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 18 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 

Тўплар нисбати – 49-26 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 58 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари, миллионлар ўйинининг асл шинавандалари. Қаршида ўтадиган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика