UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Европа лигаси. Ярим финал ўйинлари қачон бўлади?  19 01:55Европа лигаси. "Севилья" ва "Шахтёр" ярим финалга чиқди  28 01:40Златан "Милан"га "бўлажак Златан"ни олиб келди  1 01:24Браво "Манчестер Сити"дан "Бетис"га ўтади   0 01:12Хитой чемпионатидаги энг қиммат футболчилар  3 01:12"Манчестер Сити" Кулибали учун қанча тўламоқчи?   3 00:55Гаттузо ва "Наполи" шартномани узайтириши кутилмоқда  0 00:30Тухель қўлтиқтаёқларда "Аталанта"га қарши ўйинга жўнаб кетди  3 23:59РПЛ. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади  4 23:32"Ювентус" "Арсенал"га футболчиларни алмашишни таклиф қилмоқда  3 23:13Абдураимов ҳамда Муртазоев "Бунёдкор"ни тарк этди   9 22:59Европа лигаси. "Вулверхэмптон" - "Севилья" ҳамда "Шахтёр" - "Базель" учрашувларининг асосий таркиблари маълум!  8 22:46Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор" машғулотларига қўшилди  10 22:39Месси "Бавария"га қарши баҳсда қатнашиши мумкин  9 22:23Расман: "Тоттенхэм" илк трансферни эълон қилди  6

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" Муборакда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" Муборакда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 7-тур доирасидаги "Бухоро" - "Металлург" ўйини бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув тугади, "Бухоро" - "Металлург" 1:4

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Металлург таркибида ўзгариш: Дониёр Нарзуллаев ўрнига майдонга Абдураҳмон Абдулҳақов тушди.

82. Мезбонлар икки марта бурчак тўпини амалга оширишди, ҳар иккала вазиятда Лобанов ишончли ўйнади. 

79. Зоҳир Пиримов огоҳлантирилди.

78. Зоҳид Абдуллаев майдонга тушиши билан гол уриши мумкин эди. Озгина эътибор ва омад етишмади ҳужумчига

77. Металлург таркибида қўш ўзгариш: Евгений Чумак ўрнига Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Убайдуллаев ўрнига Зоҳид Абдуллаев майдонга чиқди.

72. Ҳудудий устунлик бухороликлар томонида.

71. Ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйган бекободликлар яна хотиржамликка берилишди.

65. ЗАРБААА! Азизбек Амоновнинг зарбаси, Лобанов ўз ўрнида.

64. Бухоро таркибида ҳам ўзгариш бўлди: Жасур Ҳасанов ўрнида Жавоҳир Шодмонов ҳаракат қилади.

64. Металлург таркибида ўзгариш: Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига майдонга Аброр Тошқўзиев тушди.

60ГОООООООООООООООООООЛ! Шаҳзод Убайдуллаевдан дубль!  Бу сафар Саламат Қуттибоевдан ажойиб узатма ва Шаҳзод дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва яқин бурчакни нишонга аниқ олди - 1:4.

58. Бухоро таркибида ўзгариш: Иззатилла Абдуллаев ўрнига майдонга Беҳруз Садиллоев тушди.

55. Аббос Отахонов огоҳлантирилди

53. ГОООООООООООООООООООЛ! Чан қанотдан Дониёр Нарзуллаевнинг узатмаси ва Шаҳзодбек Убайдуллаевдан ШЕДЕВР гол - 1:3.

51. ГОООООООООООООООООЛ! Станислав Андреев пенальтидан гол урди - 1:2.

50. ПЕНАЛЬТИ! "Бухоро" дарвозаси томон. Шаҳзодбек Убайдуллаев йиқитилгани учун бош ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди.

48. Тайм бошида ташаббус яна номинал мезбонлар - бухороликлар томонида

46. Иккинчи тайм бошланди!


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБА! "Бухоро"да жарима тўпи, Зоҳир Пиримовдан хавфли зарба, бироз ноаниқ.

38. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Иззат Абдуллаев жарима майдони ичида Лобанов қаршисида тўпни орқароқдаги шеригига узатди, Суҳроб Неъматов осонгина гол урди - 1:1 

37. Азизбек Амоновнинг рейди ва ноаниқ зарбаси

36. Бобурбек Амоновдан хавфли зарба, Лобановдан ажойиб сейв. Александр ўз ўрнида.

33. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Аббос Отахонов - 0:1

28. Саламат Қуттибоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

27. Ўзгариш. "Бухоро". Жасур Ҳакимов ўрнига Суҳроб Неъматов

22. УХХ! Зоҳир Пиримовнинг зарбаси бироз ноаниқ...

18. Саламат Қуттибоевнинг рейдлари хавфли кўриниш олмоқда. Бу сафар унинг узатган тўпини Дониёр Нарзуллаев дарвозага тўғрилай олмади.

15. ЗАРБААА! Шаҳзодбек Убайдуллаев тепган тўпни Сафаев бартараф этди.

14. Иззатилла Абдуллаевдан хавфли зарба, бироз ноаниқ. Лобанов тўпни йўналишини кўрди ва хотиржам кузатди.

10. Станислав Андреевдан узатма, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

8. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришибди.

6. ЗАРБААА! Хавфли зарба, Бекзод Саидов тепган тўпни Лобанов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 19:00да бошланади.




Coca Cola Суперлига. 7-тур
2 июль, пайшанба
19:00 - БУХОРО – МЕТАЛЛУРГ 1:4 LIVE (Маҳалла ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Рустам Чориев
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Голлар: Аббос Отахонов 33, - 0:1. Суҳроб Неъматов 38, - 1:1 (Иззат Абдуллаев). Станислав Андреев 51 пенальти, - 1:2. Шаҳзод Убайдуллаев 53, - 1:3 (Дониёр Нарзуллаев). Шаҳзод Убайдуллаев 60, - 1:4 (Саламат Қутибоев).

"Бухоро": 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобуржон Аманов, 9.Жасур Ҳакимов (7.Суҳроб Неъматов, 27), 11.Зоҳир Пиримов, 16.Жасур Ҳасанов (33.Жавоҳир Шодмонов, 64), 19.Бекзод Сайидов, 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Амонов, 60.Бобур Фарҳодов, 77.Иззат Абдуллаев (17.Беҳруз Саъдиллоев, 58).
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 25.Шоҳжаҳон Насимов, 21.Аббосбек Жумақулов, 26.Аброр Хусинов, 29.Шаҳзод Бешимов, 98.Солибек Каримов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 89), 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (15.Зоҳид Абдуллаев, 77), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов (14.Аброр Тошқўзиев, 64), 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 88.Евгений Чумак (20.Худойшукур Сатторов, 77).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 9.Маҳмуджон Қудратуллаев, 11.Муродбек Бобожонов, 77.Муҳаммад Исаев.

Огоҳлантиришлар: Аббос Отахонов 55, Зоҳир Пиримов 79,


Бухоро

Суҳроб Неъматов - 38'

Суперлига. 7-тур

02/07/2020, 19:00

4
:
1
Тугади

Металлург

Аббос Отахонов - 33', Станислав Андреев - 51', Шаҳзод Убайдуллаев - 53', Шаҳзод Убайдуллаев - 59'

45'
90'
27'  Жасур Ҳакимов (Суҳроб Неъматов)
38'  Суҳроб Неъматов
38'  Иззат Абдуллаев
58'  Иззат Абдуллаев (Беҳруз Садиллоев)
64'  Жасур Ҳасанов (Жавоҳир Шодмонов)
79'  Зоҳир Пиримов
33'  Аббос Отахонов
51'  Станислав Андреев
53'  Шаҳзод Убайдуллаев
53'  Дониёр Нарзуллаев
55'  Аббос Отахонов
59'  Шаҳзод Убайдуллаев
59'  Саламат Қутибоев
64'  Ихтиёр Тошпўлатов (Аброр Тошқўзиев)
77'  Евгений Чумак (Худойшукур Сатторов)
77'  Шаҳзод Убайдуллаев (Зоҳид Абдуллаев)
89'  Дониёр Нарзуллаев (Абдурахмон Абдулхақов)



Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
02 июл 21:04:33
Файзуллох79
Металлург жамоасини галаба билан табриклайман. Бухоро жамоасига кейинги уйинларда омад тилайман.
+2   
02 июл 21:07:13
Xushnud Tog`boyev
Эркинжон Джон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бухоро факат Насаф билан 101 булиб химояланади футбол уйнаш урнига .пахта ва уни углига почкалаб гол такдим этади!!!бугунингдан баттар бул бихоро
Сан бошинг билан йиқилмапсанми мабодо
+1   
02 июл 22:19:59
Shaffoflik
Metallurg 4:1 ga, PAXTAKOR 3:1 ga, AGMK 2:1 ga yutdiyu. Qalaysila PAXTAKOR "dushmanlari"
+1   
02 июл 20:23:47
Polkovnik
Metallurg gazi bos
+1   
02 июл 20:15:27
SURXON FAQAT G'ALABA
Уйинни курмаяпман, лекин сезаяпманки Шахзод Убайдуллаев ёндираябти уйинни. Вадим ога, блокнотингизга белгилаб куяверинг
   
02 июл 22:16:28
Fut7
Shahxzod gap yoq gollar chiroyli chiqdi keyingi o'inlardayam omad ukam
   
02 июл 22:16:21
Fut7
Shahxzod gap yoq gollar chiroyli chiqdi keyingi o'inlardayam omad ukam
   
02 июл 21:06:07
Jamol Axmedov
Eh Buxoro fc kimlarni qo'lida xor bo'liyapsan
   
02 июл 21:00:23
Mustafoyev jurabek
Qanaqa muborak silaram aynibsilar
   
02 июл 20:56:45
Рахимжон Янгиер
Уйин Бухорода булмадими, Муборакда деб езибсилар админлар
   
02 июл 20:53:45
Пахтакор / 2017
Бухоро бу кетишда про лигага равона бу́лади.Бу тренер билан
   
02 июл 20:40:23
Пахтакор / 2017
Бухорога факат сабр тилайман
   
02 июл 20:38:52
Jamol Axmedov
Buxoroga farqi yoq yutadimi yutqizadimi muxlislani fikriniki birov bir tiyinga olmaydi murabbiy oxirigacha qoladi menimcha stadinni buzib kottakonlarga uchastka uchun bo'lib berilgan shunday ekan natija kutmaymiz ,asabni buzmaymiz buxoro bu yil 2ochko bilan tugatadi korrupsionerlarga gap yoq.
   
02 июл 20:36:25
Real Madrid_30
Mr-Fara. FC_Nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agmk xam faqat uyda
Ispaniyada vaziyat bizdan yomon lekin uy safar tizimi bo‘ladi bizni superligada esa har doimgidek
   
02 июл 20:27:56
M U F C
Qaysi stadion bu. Jin ursin Buxoro raxbarlarini. Tuzukroq jamoa yoq, infira tuzulma yoq. Fargona 4 ta, Qashqadaryo 3 professional jamoa tuzganda. Sanla faqat chotaki oylaysanla. Buxoroni muxlislani uvoli tutadi hali...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг