UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  3 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  1 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  2 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  9 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  8 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  5 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1

Coca Cola Суперлига. Ҳужумларга бой ўтган водий дербисида ҳисоб очилмади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Ҳужумларга бой ўтган водий дербисида ҳисоб очилмади

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


"НEФТЧИ" – "НАВБАҲОР" - 0:0
25 июнь 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Лутфулла Тўраев (9.Улуғбек Ҳошимов, 77), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 46), 20. Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 5.Юрий Батюшин, 10.Суннтулла Абдуллажоов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексей Ларин.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (8.Жасурбек Яхшибоев, 65), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 84), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель (5.Милош Милович, 73).
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 9.Фарруҳ Икромов, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 55.Асадбек Жўрабоев.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 66, Жасур Яхшибоев 85, Анваржон Ғофуров 90+1.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Нефтчи" - "Навбаҳор" 0:0

90+3. ЗАРБААААААААА! Улуғбек Ҳошимовдан ажойиб тўп узатиш, Адҳамзоданинг зарбаси ноаниқ чиқди! 

90+1. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

90.  Бош хакам асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берди

90. ЗАРБА! Тўхтасинов жарима зарбасини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб секинлашди

87. ЗАРБАА! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Собиржоновнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

85. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жасур Яхшибоев

84. Ўзгариш. "Навбаҳор". Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов

79. ЗАРБА! Умар Адҳамзоданинг зарбаси ноаниқ кетди

77. Ўзгариш. "Нефтчи". Лутфулла Тўраев ўрнига Улуғбек Ҳошимов тушди

73. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Аброр Исмоилов ва Лука Чермель ўрнига Асад Собиржонов ҳамда Милош Милович майдонга тушди.

66. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Даврон Ҳошимов

65. Ўзгариш. "Навбаҳор". Остон Ўрунов ўрнига Жасурбек Яхшибоев

63. ЗАРБА! Ўрунов жарима тўпидан кейин зарба берди, тўп жонли деворга тегиб қайтди

57. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасинов узоқ масофадан зарба берди, ноаниқ

56. ЗАРБА! Бу сафар Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин Назаров тўпни эгаллаб олди

55. ЗАРБА! Искандеровнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Назаров тўпни осонгина ушлаб олди

52. УХХХ. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Тўхтасиновнинг зарбасидан кейин тўп Иброҳим Йўлдошевнинг кўкрагига тегиб қайтди!

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Нефтчи". Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Аббос Ғуломов тушди




45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

44. Биринчи таймда 7-рақамлилар тўқнашувида Адҳамзода Ўруновдан устун келди десак бўлаверади. Энг фаол ўйнаган футболчи ҳам Адҳамзода!

41. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯТ! Тўхтасиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Табатадзенинг деярли бўш дарвозага йўллаган зарбасидан кейин Ҳошимов чизиқ устидан тўпни қайтарди!

37. УХХХХ! "Нефтчи"нинг ҳужуми, Адҳамзоданинг чиройли узатмасидан кейин Туропов шеригига узатди, тўпни ҳимоячи қайтарди, бурчак тўпи мезбонларда

34. ЗАРБА! Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди, олдинроқ қоида бузилган экан

32. ЗАРБАА! "Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми, Адҳамзоданинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Табатадзе боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

27. ЗАРБА! Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

19. ЗАРБААААААА! Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарбасини Владимир Назаров қайтара олди, "Навбаҳор" бурчак тўпига эга бўлди

16. "Истиқлол" стадионида аншлаг! Супермуҳит! 

15. ЗАРБАААААА! Яна мезбонларнинг ҳужуми, Адҳамзода Ўруновни алдаб зарба берди, яна Юсупов жамоасини қутқарди!

12. ЗАРБАААААА! "Нефтчи"нинг ажойиб ҳужуми, Адҳамзоданинг узатган тўпини Туропов боши билан дарвозага йўллади, Юсуповдан ажойиб сейв!

10. УХХХХХ! Ғулом Ҳайдар Ғуломов ташкил этган қарши ҳужумни Тўхтасинов тўпни ҳаводан жарима майдони ичига узатиш билан ривожланди, Табатадзе яқин масофадан гол ура олмади!

9. Учрашувнинг 10 дақиқаси ҳам ўтмади, стадионда мухлислар ҳакамни сўкишни бошлаб юборишди. Қайси жамоа мухлиси эканининг фарқи йўқ, сўкиш бу яхши иш эмас

2. Мезбонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олиб, "Нефтчи" сардори Лутфулло Тўраевнинг дарвозадан 22 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика