

СЎҒДИЁНА – МЕТАЛЛУРГ
3 ноябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳозирга қадар 37 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар мутлақо тенг: Иккала жамоа ҳам 15 мартадан ғалабага эришган ва 7 марта дуранг ўйнашган. Қизиғи бу ўйинларда "Металлург" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам 51тадан гол уришган.
Биринчи даврада Бекободда ўтган баҳсда "Металлург" 2:0 ҳисобида ғолиб бўлганди.



