Coca Cola Суперлига. Бугун Қўқонда "Металлург", Муборакда "Бунёдкор" меҳмон бўлади

Narzulla Saydullayev
16 сен 2020
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.



Coca Cola Суперлига. 15-тур
ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ
16 сентябрь 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Раҳим Каримов, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 21 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 10та ўйинда "Металлург" ғалаба қозонган, 9та баҳсда "Қўқон-1912" зафар қучган. Яна икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. "Металлург" 33та гол уриб, 32та гол ўтказган.

Ўзаро ўтган охирги учта ўйиннинг барчасида "Металлург" ғалаба қозонган.

Қўқонда ўтган 10та ўйиннинг фақат биттасида "Қўқон-1912" мағлуб бўлган (2019 йил).

Биринчи даврада Бекободда ўтган баҳсда Станислав Андреевнинг пенальтидан урган голи мезбонларга ғалаба келтирганди - 1:0.


Coca Cola Суперлига. 15-тур
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР
16 сентябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Ушбу клублар бугунга қадар 21 марта тўқнаш келишган. 17та ўйинда "Бунёдкор" ғолиб бўлган, 2 марта "Машъал" зафар қучган ва 2та учрашувда дуранг кузатилган.

"Машъал" бу жамоага қарши ўз майдонидаги охирги учта ўйиннинг ҳеч бирида ютқазмаган - 2та ғалаба, 1та дуранг.

Дастлабки даврада Тошкентда кечган баҳсда Жасур Жалолиддинов томонидан урилган гол "қалдирғочлар"га ғалаба келтирганди - 1:0.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia