UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  55 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  17 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди

Биринчи турда "Навбаҳор" мухлислари доимгидек биринчи ўринда.

3-5 март кунлари Coca Cola Суперлигада дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турнинг 7та учрашувини кўриш учун стадионларга жами 33017 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4717 мухлис келди деганидир. Шу ўринда "Сўғдиёна" Зоминда, "Сурхон" эса Тошкентда ўз уй ўйинини ўтказганини таъкидлаш лозим. Шахсан ўзим Наманган ва Қаршидаги ўйинларга бундан ҳам кўпроқ томошабин келишини кутгандим. Сабаби бу шаҳар жамоаларининг мухлислари жуда ҳам фаол ҳисобланишади. Айниқса Наманганда охирги йилларда очилиш ўйинида доим стадионга одам сиғмай кетарди. Бу йил эса стадионнинг ярми тўлди холос, балки бу чипталарнинг нархи билан боғлиқдир, буниси менга қоронғу.

Энг кўп томошабин Намангандаги "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувига келди - 11707. Энг кам томошабин эса Тошкентда ўтган "Сурхон" ва ОКМК ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган - 373.

Coca Cola Суперлига. 1-турда томошабинлар ташрифи:
1."Навбаҳор" - "Қизилқум" 11707 томошабин
2."Металлург" - "Нефтчи" 6623 томошабин
3."Турон" - "Бухоро" 5521 томошабин
4."Насаф" - "Андижон" 5005 томошабин
5."Пахтакор" - "Олимпик" 2350 томошабин
6."Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 1438 томошабин
7."Сурхон" - ОКМК 373 томошабин


Лекин олдинги йиллар билан таққослаганда дастлабки турга бўлган қизиқиш тушган. Буни рақамлар кўрсатмоқда. Қуйида охирги йилларда Суперлиганинг 1-турига қанча томошабин келганини ҳавола қиламиз:

2023 йил - 33017 (7та ўйин)
2022 йил - 43393 (7та ўйин)
2021 йил - 47752 (7та ўйин)
2020 йил - 38607 (7та ўйин)
2019 йил - 60689 (7та ўйин)
2018 йил - 80347 (6та ўйин)

2018 йилда чемпионатда жамоалар сони 12та бўлган ва битта турда ўйинлар сони 6та бўлган. Шунга қарамай томошабинлар ташрифи охирги йиллардаги энг юқориси бўлган экан.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика